"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“Истеъдод” ёшлар клуби ташкил этилди

Ўқилди: 52

Хабарингиз бўлса, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ташаббуси билан жорий йилнинг июл ойида “Зулфияҳоним қизлари” клуби ташкил этилган эди. Ҳозирги кунда клуб вилоятдаги иқтидорли қизларни ўз сафида бирлаштириб, кенг доирада фаолият олиб бормоқда.
Шу ҳаракатлар негизида уюшмамиз томонидан яна бир лойиҳа ишлаб чиқилди. Энди вилоят миқёсида санъатнинг ҳар қандай турида иқтидори бўлган йигитларни қўллаб-қувватлаш, истеъдодини юзага чиқариш мақсадида “Истеъдод” ёшлар клуби ташкил этилди. Клубнинг биринчи таъсис йиғилиши 20 сентябрь куни уюшманинг маънавият залида ўтказилди. Йиғилишни Ўзбекистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Энахон Сиддиқова очиб берди ва клубнинг йиллик режаси, низоми билан барча иштирокчиларни таништириб ўтди.
Йиғилишда клубнинг раиси ва етакчилари тадбир иштирокчилари томонидан сайланди. Йиғилишда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Баҳодир Исо, Исмоил Маҳмуд, Гулчехра Асронова иштирок этиб, ташкил этилган клубнинг аъзоларини табрикладилар. “Истеъдод” ёшлар клубининг кейинги режалари тадбирдан сўнг белгилаб олинди.
Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча