"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ҳарбийлар ҳузурида

Ўқилди: 50

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими  ҳамкорлигида  Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмда “Китобхонлик маъданиятини  ошириш давр талаби “ мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Маънавиятсиз, китоб аҳлидан бегона бўлган, ўз тарихини, адабиётини билмаган, англамаган инсондан ҳамма нарса кутиш мумкин. Бугунги кунимизнинг долзарб мавзуларидан бири ҳам китобхолик маданиятини оширишдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ, Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмларда ҳам китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида  турли тадбир ва анжуманлар бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда  “ Маънавият гулшани“ газетаси  муҳбири  Нурмуҳаммад Муҳаммадиев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими адабий ходими Донохол Жумаева, “Сурхон “ тўгараги аъзоси Маъмура Эргашевалар  ўзларининг бугунги кун адабиёти, китобхонлик маданияти ҳақидаги  фикрлари ҳамда шеърлари билан иштирок этдилар.

Бундан ташқари тадбирда ҳарбий қисм командири майор Дилшод Абдураҳмонов  ҳамда тарбияавий-мафкуравий ишлар бўйича командир ўринбосари майор Учқун Мажидовлар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

 

Донохол Жумаева

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими адабий ходими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча