"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Болалар китоби фестивали

Ўқилди: 54

Жорий йилнинг 24-25 октябрь кунлари Республикамиз бўйлаб болалар китоби фестивали бўлиб ўтмоқда. 

Шу муносабатда Ўзбекистон  Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими ташаббуси билан Собир Термизий номидаги ахборот ресурслар  марказида  катта тадбир ташкил этилди. Тадбирни Ўзбекистон  Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Менгнор Олломуродов бошқариб борди.

Журналистлар ижодий уйи  вилот бўлими  раҳбари Норқувват Тўраев, Сурхон нашр бош муҳаррири Исроил Шомиров, Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази  талабаси Саййид Башаш ва бошқа шоирлар, адиблар,  ўқувчилар ва муаллимлар сўзга чиқдилар.

Нотиқлар китоб ҳақида, унинг  моҳияти  ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Болалар китоби фестивали давом этмоқда. Сурхндарё вилоятининг барча туманлари ва таълим муассасаларида болалар китоби фестивали ўтказилмоқда.

Менгнор Олломуродов

Ўзбекистон  Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча