"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Дўстлик муносабатлари

Ўқилди: 67

Сурхондарё вилоят матбуот уйида Афғонистон фуқороларини ўқитиш марказидаги ёшлар билан вилоят шоирлари, ёзувчилари, ижодкорлари ва журналистлари  учрашдилар.

Ёшлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, газета таҳририятлари  ва бошқа матбуот марказлари билан танишдилар. Ёзувчилар уюшмаси аъзолари икки  мамлакат ўртасидаги дўстлик ҳамда адабиёт ҳақида, Навоий, Бобур ҳақида сўзладилар, шоирлар шеърлар ўқишди.

Анжуманда  иштирок этган  Афғонистон фуқоролари ҳам шеърлар ўқидилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Призидентига миннатдорчилик билдирдилар.

Шунингдек тадбирда  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ходими Менгнор Олломуродов, Журналистлар ижодий уйи вилоят бўлими раҳбари Норқувват Тўраев , “Сурхон тонгги” газетаси бош муҳаррири Райҳона Раҳимова ва бошқалар сўзга чиқдилар. Афғонистон ёшларига китоблар соға қилинди.

Донохол Жумаева

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими адабий ходими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча