"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Сирдарёда ёшлар ҳафталиги

Ўқилди: 161

27-29 сентябрь кунлари Сирдарё вилоятининг барча туманларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг “Ёшлар ҳафталиги” лойиҳаси бўлиб ўтди.

Лойиҳа доирасида ташкил қилинган ҳар бир тадбирда ёшларга мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар ҳаётий мисоллар ва реал воқеалар асосида атрофлича тушунтирилди. Уларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Белгиланган аниқ чора-тадбирлар асосида ўтказилган маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари йигит-қизларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Хусусан, Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон, Ховос ва Боёвут туманларида лойиҳа доирасида ўтказилган ҳар бир тадбир кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Айниқса, кам таъминланган оилалар ва ногирон ёшлар бор хонадонларга кутилмаган хайрли ташриф ва зарур совға-саломлар кишиларнинг руҳини кўтарди.

Бахт махсус ўғил болалар коллежидаги тадбир бу ерда тарбияланувчилар учун жуда катта ибрат сабоқлари бўлди десак муболаға бўлмайди. Бу ерда ташкил этилган “Кўчма дўкон” орқали китобхонлик, китоб мутолаасига қизиқиш кучайди. Болалардаги ижодкорликни шакллантириш ва истеъдодларини рағбатлантириш мақсадида лойиҳа доирасидаги тадбирга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Ҳ.Ортиқбоева, Н.Қосимова ҳамдаустоз ижодкор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Умида Абдуазимова, туман Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М.Мирзаахмедов, шунингдек Республика ёшлар иттифоқи вакиллари ташриф буюришди. Турмуш остонасида жуда барвақт қоқилган болажонларнинг катта ҳаётда муносиб ўрин топишларида асқотадиган маънавий-маърифий сабоқлар, хулосалар айтилди бу даврада. Ёшларнинг ижод намуналаридан тингланиб, уларга жўяли маслаҳатлар берилди. Энг чиройли ва мазмунли шеър муаллифларига, чиройли саҳна кўриниши ижро этган болаларга ажойиб китоблар, эсдалик совғалар топширилди.

Норинисо ҚОСИМОВА,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими бош мутахассиси

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Ижод бўстони Ижод бўстони
Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида
Боғинг Ватан деган ном олсин Боғинг Ватан деган ном олсин
Шеъриятга ошуфта диллар Шеъриятга ошуфта диллар