"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Қозоғистонда Ўзбекистон кунлари

Ўқилди: 55

Халқаро алоқаларнинг кучайиши боис, инсонлар ҳаётига кириб келаётган янгича руҳ Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон, Хиндистон, Туркия давлатлари билан муносабатларда яққол кўзга ташланмоқда. Бундай муносабатлар нафақат инсон омили балки мамлакатлар равнақи ва ривожида ҳам барча жабхаларда ўзига хос янгиликлар яратади. Шу йилнинг 20-22 сентябрь кунлари Қозоғистонга бўлган уч кунлик сафаримиз ҳам шулар жумласидандир.

20 – сентябрь куни Ўзбекистондан борган бир гуруҳ ёзувчи ва шоирлар делегацияси мезбонлар таниқли актёр Абубакир Асоев, Икромжон Хошимов ва ҳокимлик вакиллари қуршовида Сайрам драма театри ҳамда тарихий музейига йўл олди. Меҳмонлар бу ерда Сайрамнинг таниқли санъаткорлари билан танишдилар. Тарихий музейда эса қардошларимизнинг Ватан тинчлиги унинг ободлиги йўлида қилган фидокорона мехнатлари, жангу жадалларидан намуналар билан танишдилар. Жамоатчилик даврасида сал кам икки соатлик тантанали учрашув билан Қозоғистонда Ўзбекистон кунлари бошланиб кетди. Мушоира ва дилтортар куй-қўшиқлар икки халқ дўстлик ришталарини янада махкамроқ боғлади.
Иккинчи кун Чимкент шаҳар маданият уйида давом этган тадбир ва мушоиралар дўстларимиз нишонлаётган “Тил ва адабиёт” байрамига бағишланди. Бунда Ўзбекистондан борган йигирмага яқин Самарқанд ва Наманганлик ижодкорлар мезбон қардошларини қутлаб, ўз ижод намуналаридан бахраманд этди. Шу куни кетма кет байрам тадбирлари, маданий-маърифий учрашувлар бўлиб ўтди. Учинчи кун эса ҳаммамиз дўстлик ва адабиёт байрамини қадирдон Туркистон заминида вилоят ҳокимининг қабули билан бошладик. Туркистон вилоят ҳокими ўз маърузасида асосий эътиборни дўстлик, бирдамлик ва бахамжихатлик тушунчаларига қаратган эди.»Биз халқларимиз ва фарзандларимиз учун қолдирадиган энг катта меросимиз Ватанимиздир! Шу сабаб ҳар биримиз юртларимиз равнақи, ундаги тинчлик ва дўстлик учун масъулмиз!..” — деди.
Асирлар мобойнида Туркистон тупроғида дунё халқларини ўзига ром этиб турган ҳазрат Аҳмад Яссавий бобомизнинг мақбаралари пойига келар эканмиз,ҳаммамизнинг қалбимизда шукронага уйғунлашган бир тилак, юртларимиз тинчлиги, халқларимиз фаровонлиги, дўстлигимиз, меҳру муҳаббатимиз тилаги жўш урарди.

Мангу тинчлик бўлсин дўстлик заминида,
Қўлни-қўлга берсин жасур полвонлари.
Яссавийнинг тупроғини тавоф этиб,
Яссавийга шогирд тушсин ўғлонлари
Покдомонлик бўлсин адлу қарори ҳам,
Қардошликни берар бўлса тутиб олсин.
Ватан ахир инсоният тану жони,
Ватанини юрагига битиб олсин!
Хўшлашурмиз Туркистоннинг ёди улуғ,
Сайрам,Чимкент унитилган нолалари.
Биз ҳаммамиз ҳақ йўлининг йўловчиси,
Биз ҳаммамиз Яссавийнинг болалари! — дея, яна қадирдон она юрт, Ўзбекистон сари йўл олдик.

Жумагул Суванова,
шоира.

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Муносабат, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча