"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Сиздан бошланади тафаккур устоз!

Ўқилди: 164

29 сентябрь куни Эркин Воҳидов номидаги мактаб интернатида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Сиздан бошланади тафаккур устоз!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Сиддиқ Мўмин, Малика Мирзо, Исмоил Маҳмуд, Баҳодир Исо, Ойдин Темировалар иштирок этдилар. Тадбир устозларни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқларга бой тарзда ўтди. Иштирок этган мактаб ўқувчилари ва устозларга эсталик совғалар топширилди.

Устоз

Қалам тутдим, илк бор қўлимга,
Мехр тушди қалбга, кўнглимга,
Онам каби қараб йўлимга,
Толейимни тилаган Устоз!

Сабоқ олиб сиздан, ҳаётдан,
Хабар топдим бу коинотдан,
Айро этмай мени қанотдан,
Парвозларга йўллаган Устоз!

Заҳмат нима, ризолат нима,
Омад нима, фасоҳат нима,
Бахт нимадир, муҳаббат нима,
Барчасини англатган Устоз!

Севинади кўзларим кулса,
Куйинади юрагим синса,
Булбулнафас, нафасим тинса,
Жонин қўшиб куйлатган Устоз!

Таъзимдаман сизга ҳар қачон,
Онам каби жоним, онажон.
Қадри буюк мунис қадрдон,
Ҳар вақт бахтим ўйлаган Устоз!

Қалам тутдим, илк бор қўлимга,
Мехр тушди қалбга, кўнглимга,
Онам каби қараб йўлимга,
Толейимни тилаган Устоз!

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Неъмат Арслоннинг “Савти сарвиноз” китоби тақдимоти Неъмат Арслоннинг “Савти сарвиноз” китоби тақдимоти
Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим
Мард ўғлонлар номи барҳаёт! Мард ўғлонлар номи барҳаёт!
Адиб даҳосига эҳтиром Адиб даҳосига эҳтиром