"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Доғистонлик ижодкор Қорақалпоғистон халқ шоирасига мактуб йўллади

Ўқилди: 101

“Қадрли Гулистон узоқ йиллардан кейин биз яна бир-биримизни топганимиздан хурсандман. Умид қиламанки, энди бир-биримизни асло йўқотмаймиз. Биз кўришмаган ўтган йиллар давомида мендаги ўзгаришларни билмоқчи бўлсанг китобимни юбордим. Ҳаммаси унда мужассам. Сен эса ўз Республикангнинг халқ шоири бўлибсан. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Табриклайман.
Ўз асарларингни юбор. Она тилим бўлмиш дарғин тилига таржима қилиб нашр этамиз. Энди мулоқот қилишимиз осон 19-20 асрлардагидек эмас. Мен сени топишимга сабабчи бўлган Мирзодан миннатдорман».
Бу мактуб Доғистон Республикаси халқ шоираси, Россия Ёзувчилар ва журналистлар уюшмаси аъзоси, қатор халқаро мукофотлар соҳибаси Аминат Абдулманапованинг Қорақалпоғистон халқ шоираси Гулистон Матяқубовага ёзган мактубидандир.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо Доғистонга “Белые журавли” (“Оқ турналар”) байрам тадбирига борганида Аминат Абдулманапова унинг ўзбекистонлик эканини билиб, қаламкаш дўсти Гулистон Матяқубова ҳақида сўраган ва ушбу мактубни ҳамда китобларини ундан бериб юборган.
Хорижлик шоиранинг “энди мулоқот қилишимиз осон” деганида жон бор. Аввало ахборот технологиялари ривожланиб бормоқда. Энг муҳими эса Ўзбекистон дунёга ўз эшикларини кенг очиб, нафақат иқтисодий-сиёсий балки, адабиёт, маданият, санъат соҳаларида ҳам мулоқот ва ҳамкорликлар тобора ривожланиб бормоқда. Бу узоқ йиллар алоқалари узилиб кетган мана шундай қаламкаш дўстларнинг бир-бирини қайта топишлари, ижодий ҳамкорликларини давом эттиришлари, асарларини у тилдан бу тилга таржима қилишлари, китобларини нашр эттиришлари учун катта имконият яратмоқда.
Энди Гулистон Матяқубованинг мухлислари унинг шеърларини дарғин тилида ҳам ўқишса ажаб эмас.

Ўз мухбиримиз

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Муносабат, Янгиликлар

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча