"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Китобни севиб устоз бўлганлар

Ўқилди: 81

Бухоро шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Болалар китоби” республика фестивали доирасида “Энг улуғ касб эгаларига эҳтиром” мавзусидаги уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.

Янги китоблар кўргазмаси ҳамда тақдимоти билан бошланган маънавият байрамида ахборот-кутубхона ходимлари, ёзувчи ва шоирлар, меҳнат фахрийлари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

Унда сўз олганлар юртимизда устоз-мураббийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўз юритиб, уларнинг ёш авлодга таълим-тарбия бериш, келажагимиз эгаларини баркамол қилиб вояга етказиш борасидаги хизматини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмаслигини, заҳматкаш касб эгалари бу улуғ вазифани шараф билан адо этиб келишаётганини таъкидладилар.

Анжуман давомида намойиш этилган “Меҳр нури ёғар доим юзингиздан, устозлар” номли видеороликда кутубхона, у билан мунтазам ҳамкорликда фаолият кўрсатиб келаётган таълим даргоҳлари ҳамда узоқ йиллар ахборот-кутубхона ва маориф соҳаларида меҳнат қилган устоз-мураббийлар ҳаёти билан боғлиқ хотиралар муҳрланган лавҳалар ўз ифодасини топди.
Вилоят ижодкорлари иштирокидаги мушоира, Бухоро маданият коллежи ва шаҳардаги 1-сон мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг чиқишлари, куй-қўшиқлари ва табрик сўзлари устозларга бир олам қувонч улашди.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ меҳнат фахрийларига байрам муносабати билан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча