"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“Бир ҳовуч дур” тақдимоти

Ўқилди: 66

Сирдарё вилоят “Маънавият ва маърифат маркази” биносида бўлиб ўтган “Болалар китоб кўргазмаси” тадбирида вилоятда яшаб ижод қилаётган устоз ижодкорлар билан учрашувлар ташкил қилиниши билан бир қаторда ёш қаламкашлар билан мулоқотлар ҳам ўтказилди.

Жумладан, шу куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари А.Насирли, Ҳ.Ортиқбоева, Н.Қосимова ҳамда бир гуруҳ адабиёт ихлосмандлари иштирокида яқинда нашрдан чиққан “Бир ҳовуч дур” номли ёшлар баёзининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Сирдарё туманидаги “Ёш қаламкашлар” тўгараги фаоллари – Моҳичеҳра Қодирқулова, Дилобар Холиқова, Диёра Жумабоева, Шаҳнозабону Мамедоваларнинг туркум шеърлари жой олган баёз тенгдошлари томонидан илиқ кутиб олингани ҳақида фикрлар билдирилди. Ҳаваскор ижодкорларнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида атрофлича мулоҳазалар билдирилиб, уларнинг келгусидаги изланишларига омад тиланди.Тақдимот ниҳоятда фойдали фикр-мулоҳазаларга бой ҳамда қизиқарли ўтиб, ёш қаламкашларнинг эсида қоладиган бўлди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча