"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

«Болалар китоби» кўргазмаси

Ўқилди: 200

Мамлакатимизда ёш авлоднинг таълим-тарбиясига, уларнинг китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида Сирдарё вилоятида ҳам ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Гулистон шаҳридаги вилоят “Маънавият ва маърифат маркази” биносида “Болалар китоби” Республика кўргазмаси тадбирлари бўлиб ўтди. “Соғлом ва маънавий етук авлод-юрт келажаги” шиори остида ўтказилган бу кўргазмада вилоят кутубхонаси 125 номдаги болалар адабиётлари, вилоят ахборот ресурс маркази 100 номдаги китоблар билан иштирок этдилар. Арзон нархдаги 78 номдаги янги нашрдан чиққан китоблар савдоси ҳам йўлга қўйилгани кўпчиликни мамнун этди.

Тадбир доирасида ўтказилган ёш ижодкорлар билан устоз шоир ва ёзувчиларнинг учрашуви ниҳоятда таассуротларга бой кечди. Учрашувда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоира Ҳ.Ортиқбоева ҳамда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Н.Қосимова билан ижодий мулоқот ташкил этилди. Устоз ижодкорларга бир гуруҳ ёш ҳаваскор шоирлар ўзларининг шеърларидан ўқиб беришди. Сирдарё туманидаги 12-умумтаълим мактаби ўқувчилари Дилора Жумабоева ва Дилобар Холиқова, Боёвут туманидаги 27-умумтаълим мактаби ўқувчиси Абдуқодир Ҳамроқулов давранинг энг иқтидорли ижодкорлари сифатида эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Тадбирда 300 нафардан ортиқ ёшлар қатнашди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Ёвдат Илёсовнинг 90 йиллик хотира кечаси Ёвдат Илёсовнинг 90 йиллик хотира кечаси
ИККИ БУЮК ШОИР, ИККИ ДАҲО ЗОТ ИККИ БУЮК ШОИР, ИККИ ДАҲО ЗОТ
«ДУНЁЛАРГА ТАНИТАМИЗ, СИРДАРЁНИ» «ДУНЁЛАРГА ТАНИТАМИЗ, СИРДАРЁНИ»
Аждодлар меросида ватанпарварлик тараннуми Аждодлар меросида ватанпарварлик тараннуми