"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Андижонда Болалар китоб фестивали

Ўқилди: 100

Андижон шаҳридаги Бобур номидаги вилоят ахборот- кутубхона марказида Болалар китоби республика фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унинг тантанали очилишида вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Абдуғулом Султонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршидабону, таниқли ижодкорлар Фарид Усмон, Ҳабиб Сиддиқ кутубхона директори ўринбосари Насимахон Азнабоевалар сўзга чиқишиб, фестивалнинг моҳияти ҳамда китобхонлик маданияти ва аҳамияти ҳақида тўхталди.

Тадбир доирасида Андижон шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг шоир Фарид Усмон билан учрашуви ўтказилди. Анжуманда сўзга чиққанлар Фарид Усмоннинг ижодий фаолияти ҳақида фикр юритдилар. Сўнгра Фарид Усмон сўз олиб адабиёт, ижод сирлари борасида сўзлади ва ўқувчиларга маҳорат дарси ўтди, ёшларга янги шеъларидан ўқиб берди. Ўқувчилар устоз шоирдан қизиқтирган саволларига жавоб олдилар ва ижод намуналаридан ёддан ўқидилар.

Шунингдек, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабининг ижодкор ўқувчилари Сирожиддин Ҳожирасуловнинг “Ватан мадҳи”, Гулчирой Давронбекованинг “Қўлимдан тутади оппоқ орзулар”, Машҳура Ботированинг “Юрт меҳри”, Ирода Орифжонованинг “Армуғон” китобларининг тақдимоти ўтказилди. Ёш қаламкашлар ўқиган шеърлар ҳаммага манзур бўлди. Фаол китобхон ўқувчиларга бадиий китоблар совға қилинди.

Фестивал ташкилотчилари томонидан ташкил этилган китоб кўргазмалари ва библиобус вилоятнинг барча туманларидаги китобхонларга хизмат кўрсатди.

Восит Аҳмад,
(Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими)

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Болалар адабиёти, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча