"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Фарғонада китоб тақдимоти

Ўқилди: 137

Куни кеча Фарғона Давлат университети маънавият залида Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқованинг ижтимоий буюртма асосида ёзилиб яқинда нашр этилган “Барҳанларда унган гул” ҳамда “Она ҳақида қўшиқ” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирни Фарғона Давлат университети ректори очиб берди. “Барҳанларда унган гул” китоби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ҳодими, таниқли фермер Лолахон Муродова ҳаёти ва иш фаолиятига бағишланган бўлиб, тақдимот маросимида китоб қаҳрамони ҳам иштирок этгани йиғилганларда ўзгача таассурот қолдирди.

– Шоиранинг ушбу китоблари орқали аёл бардоши, туйғулари давр силсилалари, машаққат бўронларида парчаланмайдиган мўжиза эканлигини англаб етиш мумкин, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Й. Солижонов ўз нутқида.

Тадбирда Шарқий ҳарбий қисмда бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар иштирок этди. Ушбу китоблар билан танишиб чиққан китобхонлар қаҳрамонлар тимсолида жиддий меҳнатсиз ҳалол ғалабага эришиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Ижод бўстони Ижод бўстони
Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида
Боғинг Ватан деган ном олсин Боғинг Ватан деган ном олсин
Шеъриятга ошуфта диллар Шеъриятга ошуфта диллар