"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Давр, тафаккур ва ижод

Ўқилди: 187

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 3 октябрь куни “Давр, тафаккур ва ижод” мавзуида ижодий кенгашлар фаолиятини янада кучайтириш ва улар олдида турган долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ёзувчилар уюшмаси раҳбарияти, ижодий кенгашлар аъзолари, ёзувчилар, адабиётшунослар, ёш ижодкорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда бугун мамлакатимизда адабиёт ривожига, ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга улкан эътибор қаратилаётгани, бу эса ўз навбатида, ижодкорларнинг фуқаролик масъулиятини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳаётимизда муносиб иштирокини таъминлаш, жамиятимизда милий ғоя, янгича тафаккур ва дунёқарашни ривожлантириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишига муносиб ҳисса қўшиш, уюшма аъзоларининг ижтимоий-маънавий фаоллиги ва масъулиятини ошириш, ёш истеъдодларни излаб топиш, халқаро адабий алоқаларни кучайтириш, ўзбек адабиётининг дунё миқёсига чиқишини таъминлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Президентимиз таъкидлаганидек, ҳозирги нотинч ва таҳликали замонда бутун башарият олдида пайдо бўлаётган, биз илгари дуч келмаган ғоят мураккаб муаммолар, глобал хавф-хатарларни биргаликда бартараф этиш, шу йўлда барча эзгу ниятли инсонларни бирлаштиришда, дунё аҳолисининг қарийб учдан бир қисмини ташкил этадиган ёшларни гуманистик ғоялар руҳида тарбиялашда бадиий сўз санъатининг ўрни ва масъулиятини ҳар қачонгидан ҳам юксалтириш зарурлигини бугун ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.
Дарҳақиқат, адабиётнинг бош вазифаси ҳамиша, ҳамма замонларда инсон камоли, жамиятнинг маънавий тозаришига хизмат қилиш ҳисобланади. Ёзувчилар уюшмаси учун миллий ва замонавий меъморий услублар уйғунлигида муҳташам бино қуриб берилгани, эҳтиёжманд ижодкорлар учун пойтахт марказида кўпқаватли турар жойлар, Паркент ва Зомин туманларида дам олиш масканлари бунёд этилаётгани, вақтли адабий нашрлар, нашриёт-матбаа корхоналари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, “Ижод” фондига қўшимча маблағлар ажратиш, китоб савдоси тизимини йўлга қўйиш, қалам ҳақи миқдорини ошириш, Олий адабиёт курсини қайта ташкил этиш, адибларнинг юбилей ва хотира кечаларини нишонлаш… Булар барчаси миллий адабиётимиз ва ижод аҳлига нисбатан ғамхўрликнинг олий намунаси ҳисобланади. Шунингдек, Адиблар хиёбонида адабиётимизнинг буюк намояндаларига бағишлаб ёдгорлик мажмуалари ўрнатилаётгани, шунингдек, Наманган вилоятида улкан маърифатпарвар Исҳоқхон Ибрат, Жиззахда атоқли ижодкорлар Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Нукус шаҳрида атоқли қорақалпоқ адиби Ибройим Юсупов, Фарғона, Қашқадарё ва Андижон вилоятларида улуғ шоирларимиз Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаблари ташкил этилгани адабиёт келажагини, демакки, миллат, халқ келажагини ўйлаб амалга оширилган дадил қадамлар бўлгани шубҳасиздир.

Айниқса, шу йилнинг 7-8 август кунлари пойтахтимизда «Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари» мавзуидаги халқаро конференция ўтказилиши бу борадаги муҳим амалий қадам бўлади. Ушбу ижодий анжуман миллий адабиётимиз ривожи йўлида амалга оширилган ишларни сарҳисоб этиш, жаҳон адабиёти муҳитига кенгроқ назар ташлаш, ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти дурдоналари билан кенгроқ танишиш, уларни хорижий давлатларда мунтазам чоп этиб бориш, ижодкорларнинг ўзаро фикр алмашиши, домимий дўстона, ижодий алоқалар ўрнатиши йўлидаги қулай имконият бўлди. Бундан ташқари, Ҳиндистон, Беларусь, Доғистон, Қозоғистон, Қирғизистонга уюштирилган сафарлар ҳам адабий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги улкан қадамлардан бўлди.

Йиғилишда уюшма фаолиятини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар, ўзгаришлар ва янгиланишлар билан бирга давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган муҳим вазифалардан келиб чиққан ҳолда, юксак савиядаги асарлар яратиш, ижодкорларнинг масъулиятини ошириш, бу борада уюшма ижодий кенгашларининг фаолиятини янада кучайтириш борасида сўз юритилди.

Жумладан, ижодкорларнинг сўз масъулиятини, сўз залворини теран ҳис этиши, бадиий ва мазмун жиҳатдан юксак савияли асарлар яратиш, уюшма аъзоларининг ижтимоий-маънавий фаоллиги ва масъулиятини ошириш, уларни халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданиятини, эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан эришилаётган туб ўзгаришларни теран акс эттиришга қаратилган юксак бадиий асарлар яратишга рағбатлантиришда кенгашларнинг ўрнини кучайтириш, дунё адабиётининг энг яхши намуналарини ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этиш, мумтоз ва замонавий адабиётимизнинг энг сара намуналарини хорижий тилларга ўгириш ва чет элларда тарғиб этиш тизимини яратиш, ўзбек адабиётининг хорижлик дўстлари кенгаши тузиш, ўзбек тилидаги Интернет адабиётини шакллантиришда кенгашлар ролини ошириш, истеъдодли ижодкорларга “Ижод” жамоат фонди маблағлари ҳисобидан аниқ ижтимоий буюртмалар бериш, муҳокама учун топширилган асарларга холис ва ҳаққоний ёндашиш, чуқур таҳлил қилган ҳолда тақризлар бериш, драматургия кенгаши олдида турган вазифалар, хусусан, театр ва кино санъати вакиллари билан ҳамкорликни кучайтириш, бугунги кун нафаси, одамларни ўйлантираётган ижтимоий муаммолар ўз аксини топган замонавий саҳна асарлари яратиш, ижодкорларнинг оммавий ахборот воситаларида фаоллигини таъминлаш, болалар адабиётини тубдан қайта кўриб чиқиш, ёш авлоднинг маънавий юксалишига хизмат қиладиган асарлар яратиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли тавсия ва таклифлар билдирилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар

Қўшимча:

Неъмат Арслоннинг “Савти сарвиноз” китоби тақдимоти Неъмат Арслоннинг “Савти сарвиноз” китоби тақдимоти
Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим
Мард ўғлонлар номи барҳаёт! Мард ўғлонлар номи барҳаёт!
Адиб даҳосига эҳтиром Адиб даҳосига эҳтиром