"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ёш ижодкорлар билан учрашувлар

Ўқилди: 214

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабида эл суйган шоирлар, ёзувчилар, олимлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, ижодкор ўқувчилар учун маҳорат дарслари ўтказилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, таниқли шоир Ғайрат Мажиднинг Андижонга ташрифи Муҳаммад Юсуфни улғайтирган қадимий Мингтепадан, шоир хонадони ва унинг мангу оромгоҳи зиёратидан бошланди.

Сўнгра Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги хиёбонда қад ростлаган шоир ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Хиёбонга ёндош ижод мактабида ижодкор ўқувчилар меҳмонларни шеърий гулдасталар билан қаршиладилар ҳамда шоирнинг ҳаёти ва ижодини ёритувчи музей экспонатлари билан таништирдилар.

Мактаб ўқувчилари учун яратилган шароитлар, ҳар бир фан учун замонавий талабларга мос махсус синф хоналари, кутубхона, ётоқхона, ошхона, спорт зали, фаоллар зали кўздан кечирилди.

Ўқувчилар билан ўтказилган маҳорат дарслари адабиёт ҳақидаги суҳбатлар, савол-жавоб, мушоира тарзида бўлиб ўтди. Ижодкор ўқувчилар Одина Эгамбердиева, Машҳура Ботирова, Хуршида Султонова, Ирода Орифжонова, Моҳизода Туробова, Сирожиддин Ҳожирасулов, Гулчирой Давронбекова, Шафоат Ўлмасова, Эгамберди Ортиқбоев ва бошқалар ўз ижод намуналаридан ўқидилар, шеърият сирлари ҳақида сабоқ олдилар.

Мактаб фаоллар залида шоир Ғайрат Мажид билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда кўп сонли мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилар қатнашдилар. Ўқувчилар томонидан Ғайрат Мажид қаламига мансуб шеърлар ўқилди, бадиий-мусиқий композициялар намойиш этилди. Шундан сўнг шоир ҳам ўз ижод намуналаридан ўқиб берди ҳамда “Муҳаббат махзани” номли форс-тожик адабиётининг йирик вакили Абдураҳмон Жомийнинг ўзбек тилига таржима этилган шеърлари жамланган муҳташам қимматбаҳо китобини мактаб кутубхонасига тақдим этди. Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” фонди томонидан чоп этилган китоблар билан мактаб кутубхонаси фонди бойитиб борилишини билдирди. Мактабнинг фаол ва аълочи ўқувчилари ва ўқитувчиларига байрам совғалари топширилди.

Куннинг иккинчи ярмида Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими қошидаги “Бобур издошлари” адабий тўгараги аъзолари билан давра суҳбати ўтказилди. Дастлаб, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоира Хуршида сўз олиб, тўгарак аъзоларининг ютуқлари, ўтказилаётган китобхонлик соатлари ҳақида сўзлади. Шунингдек, у шоир Ғайрат Мажиднинг ижоди, янги китоблари, ўзига хос шеърияти тўғрисида фикр юритди.

Ғайрат Мажид томонидан ўқилган шеърлар ёш ижодкорларнинг олқишига сазовар бўлди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси номидан уюшманинг вилоят бўлимига “Муҳаббат махзани” китоби совға қилинди. Мушоирада фаол қатнашган Нурилло Абдушукуров, Мавлуда Азимова, Ҳолида Ҳасанова, Имрон Бек, Муродил Жўраев, Турсун Ой, Дилшода Абдумуталибова, Собиржон Содиқов каби ёш ижодкорларга бадиий китоблар тақдим этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча