"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига китоблар совға қилинди

Ўқилди: 183

Ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом ва баркамол, дунёқараши кенг, юксак маънавиятли инсонлар қилиб тарбиялаш, уларнинг иқтидор ва истеъдодини юзага чиқариш доимий эътиборда. Таниқли санъат усталарининг мамлакатимиздаги Меҳрибонлик ва Мурувват уйларини маънавий оталиққа олиш ташаббуси ҳам ана шу мақсадга хизмат қилиши шубҳасиз.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков пойтахтимиздаги 22-сонли Меҳрибонлик уйини маънавий оталиққа олди. Шу муносабат билан мазкур Меҳрибонлик уйида тадбир ташкил этилди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, санъаткорлар, ёзувчи ва шоирлар, Меҳрибонлик уйи тарбиячи ва тарбияланувчилари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилаётган ўсиб келаётган ёш авлоднинг орзу ва истакларини рўёбга чиқариш, уларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Таниқли санъат усталарининг мамлакатимиздаги Меҳрибонлик ва Мурувват уйларини маънавий оталиққа олиш ташаббуси замирида ҳам ёшларни санъат, ижодкорликка кенг жалб қилиш орқали уларнинг дидини, маънавиятини тарбиялаш мақсади мужассам. Санъаткорлар Меҳрибонлик ва Мурувват уйларида турли учрашувлар, маҳорат дарсларини мунтазам ташкил этади. Иитидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга, уларнинг истеъдодини юзага чиқаришга кўмаклашади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган тадбирда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар ижро этилиб, шеърлар янгради.

Ўзбекистон халқ шоирлари Маҳмуд Тоир, таниқли болалар шоири Анвар Обиджон, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Меҳриноз Аббосова ва бошқа ижодкорлар ўзларининг шеърларидан намуналар ўқидилар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига китоблар ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар

Қўшимча:

Неъмат Арслоннинг “Савти сарвиноз” китоби тақдимоти Неъмат Арслоннинг “Савти сарвиноз” китоби тақдимоти
Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим
Мард ўғлонлар номи барҳаёт! Мард ўғлонлар номи барҳаёт!
Адиб даҳосига эҳтиром Адиб даҳосига эҳтиром