"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Самарқандда очилган гуллар

Ўқилди: 44

 

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 21-мактабда «Ориф Гулханий уй-музейи» таъсисчиси Муқимжон Орифий ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими ҳамкорлигида «Гулларга буркансин Ватан!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Ифор сочиб яшнаб турган гуллар ёнида мактаб ўқувчилари томонидан куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими бош мутахассиси З.Эшонқулова, уюшма аъзолари Х.Нуруллаев, Ҳ.Каримова, шоира Э.Махмудова сўзга чиқиб, барчани «Гуллар байрами» билан қизғин табриклади. Гуллар ҳақида ёзган шеърларидан намуналар ўқишди.

Муқимжон Орифий ҳам тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлаб, гулнинг турлари, унинг парвариши ва меҳнати ҳақида гапирди. Гуллар фестивалида фахрли ўринни олган иштирокчиларга ҳамда тумандан ташриф буюрган барча мактаб ходимларига ўзи парваришлаган 37 хил турдаги гулларидан совға қилди. Байрам жуда чиройли ўтди.

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча