"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Самарқандда тил байрами

Ўқилди: 86

6 октабрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими ҳамда Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Регистон” ансамблининг Мирзо Улуғбек мадрасасида 21 октабрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши муносабати билан «Боқийсан, ифтихоримсан, она тилим!» мавзусида шеърият кечаси ўтказилди. Кечада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари — Ҳамида Каримова, Худойберди Комилов, Жумагул Сувонова, Зуҳра Бегим, шоир Жумақул Карим, СамДУ ўқитувчиси Ғофур Муродов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклади. Ўзбек тили нақадар бой ва гўзал тил эканлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб, шеърларидан намуналар ўқишди.

Самарқандлик ёш ижодкорлар ва «Садоқат» тўгараги аъзолари ҳам Ватан, она, она тили ҳақидаги шеърларидан ёд айтишди. Тадбир сўнгида яхши шеър ўқиган ижодкор ёшларга фахрий ёрлиқ ва китоблар совға қилинди.

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат! Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!
Она тилим – жону дилим Она тилим – жону дилим
Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида» Фарғонадан хабарлар: «Тил миллат кўзгуси», «Ижодкорлар пахта далаларида»
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча