"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов хотирланди

Ўқилди: 183

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 10 октябрь куни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудига бағишланган «Дунёнинг ишлари» номли фотокўргазма ва хотира кечаси ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов мустақил Ватанимизнинг адабиёти ва маънавий хазинасига салмоқли ҳисса қўшган ижодкор экани алоҳида таъкидланди. Унинг асарларида Ватанга, халққа бўлган улкан меҳр, садоқат ўзига хос юксак бадиий талқин этилган.

Ёзувчи бир суҳбатида: “Менинг эътиқод даражасига айланган шиорим бор. Худо кўнглига солмагунча, ёзувчи қўлига қалам олмайди. Истеъдоднинг биринчи талаби ҳам шу бўлса эҳтимол. Ижод шунчаки қоғоз қоралаш эмас. Акс ҳолда саводи бор ҳар қандай одам адиб ёки шоир бўлиб кетаверарди. Чинакам бадиий асар ёзилмайди, катта ҳаяжон, ички эҳтиёж билан туғилади”, деган эди. У ўзининг эътиқодига содиқ бўлиб ижод қилди. Халқимизнинг ардоқли фарзанди қарийб эллик йил давомида ёзган етмишдан ортиқ китоби қатор тилларда чоп этилди, унинг асарлари кириб бормаган хонадон йўқ.

Ўткир Ҳошимов 1941 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факультетида ўқиш баробарида газета таҳририятида ишлади. 1959-1982 йилларда қатор газеталарда хат ташувчи, муссахҳиҳ, таржимон, адабий ходим, бўлим мудири, 1982-1985 йилларда Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлади. 1985–1995 йилларда “Шарқ юлдузи” журналига бош муҳаррирлик қилди. 1995 йилдан 2005 йилгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Матбуот ва ахборот қўмитаси раиси лавозимида ишлади. 2005 йилдан “Театр“ журналида бош муҳаррир бўлиб ишлади.

Ўткир Ҳошимов 1941 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси. ТошДУнинг филология факултетининг журналистика бўлимини тугатган (1964). Биринчи йирик насрий асари — «Чўл ҳавоси» (1963). «Одамлар нима деркин» (1965), «Шамол эсаверади» (1966), «Қалбингга қулоқ сол» (1973), «Баҳор қайтмайди» (1970), «Дунёнинг ишлари» (1982) қиссалари ҳамда «Нур борки, соя бор» (1976), «Икки эшик ораси» (1986), «Тушда кечган умрлар» (1994) романлари нашр этилган.

Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1986). «Меҳнат шуҳрати» (1996), «Буюк хизматлари учун» (2001) орденлари билан мукофотланган.

Адиб 2013 йил 24 май куни 72 ёшида вафот этди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, истеъдодли ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган «Дунёнинг ишлари» номли фотокўргазма барчада катта таассурот қолдирди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар

Қўшимча:

Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди
Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида
Буюк адибга эҳтиром рамзи Буюк адибга эҳтиром рамзи
Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб