"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Тил барҳаёт экан, яшайди миллат!

Ўқилди: 144

Ана шу ўлмас даъват ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Бухоро вилояти таълим муассасаларида эълон қилинган она тили ва адабиёти фан ойлиги доирасида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирларнинг бош шиори бўлди.

Ойлик доирасида вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят  халқ таълими бошқармаси ҳамда Бухоро давлат университети ҳузуридаги педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ҳамкорлигида ташкил этилган маънавий-маърифий анжуманда вилоят жамоатчилиги, шоир-ёзувчилар, филолог ва тарихчи олимлар, ўқувчи ва талаба ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар она тилимизнинг Давлат тили мақомига эришиши жараёнида чекилган машаққатлар, бу борада зиёли адибларимизнинг хизмати, миллий тилимизнинг бадиий жозибаси, луғат бойлиги, уни асраб-авайлаш ҳамда келажак авлодга софлигича етказиш хусусидаги фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Маҳмуд Кошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Носириддин Рабғузий, Лутфий, Саккокий, Атоий, Алишер Навоий ва Бобур каби улуғ аждодларимизнинг бу борадаги хизматларига алоҳида урғу бериб, улар ижодидан намуналар ўқиб бердилар.

Анжуман давомида мутафаккир алломаларимизнинг тилимизнинг бадиий жозибасини ўзида акс эттирган китоблари тақдимоти ҳам ўтказилди. Миллий тилимизга эҳтиром ва ундан фахрланиш туйғулари акс этган бадиий чиқишлар – саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқлар тақдимоти жараёнида ўқувчи-ёшларнинг она тилимизга муҳаббати яққол ифода топди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча таълим муассасаларида октябрь ойи якунига қадар давом этади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”