"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Тил — миллат ифтихори

Ўқилди: 78

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида 2018 йил 22 октябрь куни Шеърият кечаси ташкил этилди.

Унда хориж давлатларининг мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, таниқли шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар ва ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, таржимон Бегойим Холбекова ва бошқалар 1989 йили ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши миллатимизнинг ўзлигини англаш, маънавиятини юксалтириш, тарихини, урф-одату қадриятларини қайта тиклаш йўлидаги улкан қадамлардан бўлганини таъкидлади.

Тил – миллат кўзгуси, унинг маънавий бойлиги, фахр ифтихор манбаи. Ҳар бир миллат, халқ ўз она тилининг умрбоқий бўлишини, дунё халқлари томонидан тан олинишини истайди. Бу йўлда курашади. Ўтган давр ичида ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқеи ортди. Шунингдек, мамлакатимиздаги бошқа миллат ва элатларнинг тиллари ривожланиши учун ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилиб, бу йўлда кенг имкониятлар ва шароитлар яратилмоқда. Бу эса мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, бағрикенглик қарор топишида муҳим аҳамият касб этаётир.

Таъкидлаш жоиз, она тилимизнинг бойлиги, ўзига хос жозибаси бошқа халқ ва миллат вакилларини-да бефарқ қолдирмаяпти. Ҳазрат Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб, Муқимий, Фурқат мумтоз адабиётимизнинг улуғ намояндалари, Қодирий, Чўлпон, Беҳбудий, Авлоний каби маърифатпарварларимизнинг, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Ойбек, Ҳамид Олимжон, Зулфия каби устоз адибларимизнинг бой маънавий мероси хорижликлар томонидан кенг ўрганилаётгани, бир неча тилларга таржима қилинаётгани, уларнинг асарлари орқали она тилимизнинг гўзаллиги ва таровати хорижликларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлаётгани таҳсинга лойиқ.

Бангладеш Республикасинниг мамлакатимиздаги фавқулотда ва мухтор элчиси Мосуд Маннан маъруза қилди. Мамлакатимизда адабиёт, маданият ва санъат соҳаси ривожига қаратилаётган эътиборни юксак баҳолади.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон билан Бангладеш ўртасидаги ўзаро ишонч ва тенг манфаатдорликка асосланган ҳамкорлик нафақат савдо-иқтисодий, сармоявий соҳаларда, балки адабий, маданий жабҳаларда ҳам тобора мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбир ҳам Бангладеш Халқ Республикаси элчихонасининг она тилимизга улкан ҳурмат ва эҳтиромининг ифодаси бўлиши билан бирга адабий-маданий жабҳалардаги ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Азим Суюн, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, шоир Чоршаъм ўз шеърларидан ўқиди. Ўзбекистон халқ артисти Ҳасан Ражабий томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”