"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Тақдимот таассуротлари

Ўқилди: 70

Кўзларидан катта ҳавас ва ҳайрат учқунлари чақнаб турган болажонлар тадбир тўрида савлат тўкиб ўтирган ёзувчи Ҳалима Маликовага ўзлари қизиққан саволларни беришди. Уларнинг ҳар бир саволи қизиқарли, кишини ўйлашга, мушоҳада этишга ундайди.

Дарвоқе, сирдарёлик Ҳалима Маликовани нафақат вилоятда балки республикада ҳам яхши билишади. Адибанинг ўндан зиёд прозаик асарлари китобхонларнинг қизиқишини уйғотаолган, десак янглишмаймиз. Унинг “Фориш қиссаси”, “Лўли қизнинг бахти», “Хазон бўлган умр”, “Наслларга сочилган зиё”, “Отам ёди”, “Бевафо аёл қисмати” каби китоблари турфа тақдирлар ҳақида ҳикоя қилади.

Ижод ёш танламайди. Бу йил ўзининг 75 йиллик таваллуд айёмини нишонлаган Ҳ.Маликова қизғин ижод билан машғул. Унинг йилма-йил дунё юзини кўраётган ўнлаб ҳикоя ва қиссалари ўқувчилар эътиборини тортмоқда. Сирдарё шаҳридаги 41-умумтаълим мактабида бўлган тақдимот маросими адибанинг “Отам ёди” номли асарига бағишланди. Тадбирда мактабнинг юқори синф ўқувчилари адибанинг асарларидан ўзлари саҳналаштирган  кўринишларни ижро этишди, ёзувчининг шеърларидан ёд ўқишди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Баҳор Холбекова Ҳ.Маликованинг ижоди ва ҳаёти ҳақида батафсил маълумот бериб, унинг янги асаридаги воқеликлар, тарихий хотиралари ҳақида тўхталди. Шунингдек, мактаб директори, халқ таълими аълочиси М.Бурхонова, тажрибали устоз муаллима С.Саломова, М.Никурадзе ёзувчининг асарлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир бўлажак адбиётшунос, ҳаваскор ижодкор-ўқувчиларда унутилмас тааассуротлар қолдирди.

Сирдарёлик адиба Ҳ.Маликованинг 75 йиллигига бағишланган тадбир Сирдарё шаҳридаги 41-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.
Тадбирда 150 нафар киши қатнашди.

Норинисо ҚОСИМОВА,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сирдарё вилоят бўлими бош мутахассиси.

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”