"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Оқ олтин далаларда

Ўқилди: 210

Бугун юртимизнинг  барча ҳудудларида пахта ҳосилини уюшқоқлик билан, нест-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олишга эътибор қаратилмоқда.

Меҳнат унумдорлигини ошириш, теримчиларни маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун маданий-маьрифий тадбир ташкил этиш ва фидоий теримчиларни рағбатлантириш мақсадида “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамиятига бириктирилган Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида пахта теримида иштирок этаётган теримчилар учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда эл ардоғидаги шоир ва санъаткорлар иштирок этишди. Хусусан, Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова, ёш умидли актёр Ҳамза Ҳасанов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Зебо Мирзо, Шодмонқул Салом ва истеъдодли хонанда Наргиза Азимова иштирок этишди.

Тадбирда айтилган шеър, янграган куй-қўшиқлар теримчиларимиз кайфиятига кайфият, шижоатига шижоат қўшганлигига ишонамиз.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Янгиликлар

Қўшимча:

ИЖОДКОРЛАР БАҲСИ ИЖОДКОРЛАР БАҲСИ
ОФТОБДЕК НУР СОЧАР КИТОБ ОФТОБДЕК НУР СОЧАР КИТОБ
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ЖУРНАЛИСТ АҲРОР АҲМЕДОВ 60 ЁШДА! ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ЖУРНАЛИСТ АҲРОР АҲМЕДОВ 60 ЁШДА!
ЗИЛОЛА ХЎЖАНИЁЗОВА. ШЕЪРЛАР ЗИЛОЛА ХЎЖАНИЁЗОВА. ШЕЪРЛАР