"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Теримчилар ҳузурида

Ўқилди: 63

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби таниқли адабиётшунос Тоштемир Турдиев раҳбарлик қилаётган тарғибот гуруҳи Денов туманидаги «Алпомиш» фермер хўжалигида “Ҳорманг, пахтакорлар” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тоштемир Турдиев теримчиларимизга самимий тилаклар билдирар экан, уларнинг юртимиз бойлигини йиғиб олиб, Ватанимиз равнақига улкан хисса қўшаётганларини такидлаб ўтди. Бу ерда шоирлар, ёзувчилар, ижодкорлар билан қизғин ва самимий суҳбат бўлди. Қўшиқлар, шеърлар янгради. Тадбир теримчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Ижодкорлар иштирокидаги маънавий-маърифий тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам қизғин давом этмоқда.
Бу фермерлар, деҳқонларнинг, теримчиларнинг пахтани нест-нобут қилмасдан териб олишига янада куч-ғайрат ва шижоат бағишлаётгани шубҳасиз.

Донохол Жумаева,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими
адабий ходими 

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”