"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Китобхонлик тадбирлари

Ўқилди: 83

Шаҳрихон туманида “Мен шу азиз Ватан фарзандиман” шиори остида мактабларда ўқувчилар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Тумандаги 35-умумтаълим мактабида Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси Восит Аҳмад, Андижон тиббиёт институти ўқитувчиси Хушнудбек Маҳмудовлар “Менинг Ватаним”, “Олижаноблик – олий қадрият”, “Оила ва ҳаёт”, ”Мен ҳаётга тайёрманми?” “Мен севган касб” ҳамда китобхонлик маданиятини ошириш, китоб мутолааси, одоб-ахлоқ мавзуларида мулоқотлар ўтказдилар.
Савол-жавобларда фаол қатнашган Ҳакимахон Зулунова, Дилфузахон Собирова, Тожибархон Пўлатова каби бир қатор ўқувчиларга бадиий китоблар тақдим этилди. Дилрабо Абдураҳмонова, Феруза Турдалиева, Сарвиноз Рўзибоева, Шоҳиста Ўсарова сингари тажрибали ўқитувчилар ўқувчиларнинг маънавий-маърифий томонлама юксалтириш йўналишида келгусида амалга ошириладиган ишларга масъул этиб бириктирилди.

Шаҳрихон туманидаги 45-умумтаълим мактабида ҳам ўқувчилар билан учрашув ўтказилди. Эргашали Маматов раҳбарлик қиладиган ушбу мактабда 660 нафар ўқувчи таълим олади. Тадбирда “Чин ватанпарварлик — муқаддас фазилат”, “Мактабда кийиниш одоби”, “Китоб мутолааси”, “Интернетдан фойдаланиш қоидалари”, “Тил ўрганиш”, “Оилага тайёрланиш” каби мавзулар қамраб олинди. Одина Ғуломова, Феруза Абдунабиева, Абубакр Зокиров, Севара Усмонова сингари фаол ва билимли ўқувчиларга бадиий китоблар совға қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”