"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Теримчиларга «Ҳорманг!» дея…

Ўқилди: 94

Бугун миллий бойлигимиз бўлган оқ олтиннинг йиғим-терим жараёнига ҳар бир юртдошимиз ўз ҳиссасини қўшиш ҳаракатида. Бу борада таниқли ёзувчи, шоирларнинг пахта далаларида янги шеърлар ўқиш билан бирга этак тутиб, ғайрат билан пахта тераётгани кўнгилларни шукуҳга тўлдиради.

Қўштепа туманидаги Нурилло Маматхалилов фермер хўжалиги хирмонига барака улашиш учун Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова бошчилигидаги фарғоналик ўндан ортиқ Ёзувчилар уюшмаси аъзолари теримда фаол қатнашдилар.

Терим жараёнининг севимли шоирлар даврасида мушоиралар билан кечгани ҳашарчиларнинг ишчанлик руҳини кўтариб, ғайратига-ғайрат қўшгани шубҳасиз!

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”