"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ижодкорлар теримчилар ҳузурида

Ўқилди: 93

Пахта йиғим-теримида иштирок этаётган юртдошларимиз ҳузурида мунтазам тарзда маданий дам олиш соатлари ташкил этилмоқда.

Қўрғонтепа туманининг Дардоқ қишлоғида жойлашган Баҳодир Тожимаматов раҳбарлигидаги “Хожимамат ери саховати” фермер хўжалигига бир гуруҳ ижодкорлар ташриф буюрдилар. Теримчилар билан бирга пахта далаларидаги йиғим-терим ишлари мушоиралар, ҳажвчи ёзувчиларнингҳазил-мутойиба гурунглари тарзида давом этди.

Мушоирани Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоира Хуршида Ваҳобжон қизи “Пахтакор” шеъри билан бошлади. Ижодкорлар Баҳодир Андижоний, Зиё Нажмий, Муҳаббат Отамиразаева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ҳажвчи ёзувчи Ҳабиб Сиддиқ, таржимон Саидаҳмад Шукуров, публицистлар Назиржон Саидов, Абдуғулом Султонов, Абдуқаҳҳор Қорабоевлар пахтакорлар шаънига дил сўзларини баён қилди.

Дала майдонларидаги мушоира кундузги дам олиш соатида давом этди. Таниқли хонанда Асилбек Неъматов ва “Мерос” дастасининг раққосалари барчага хуш кайфият улашди.

Илғор теримчиларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда “Андижоннома” газетаси таҳририяти номидан бадиий китоблар совға қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”