"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ватанни мадҳ этгай қаламим…

Ўқилди: 113

Жорий йил иккинчи маротаба ўтказилган “Бухоро шаҳри куни” маданият ва ҳамкорлик фестивали дастурида “Бухоро – менинг қаламимда” мавзуидаги шеър ва мақолалар танловига алоҳида ўрин ажратилганлиги кўҳна кентда адабиёт ва санъатга эътиборнинг яна бир далолатидир.

Танловнинг фестиваль доирасида бўлиб ўтган якуний босқичида олий таълим муассасалари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда умумтаълим мактабларининг 200 нафарга яқин ўқувчи ва талаба ёшлари ҳамда уларнинг устозлари, ота-оналари иштирок этишди.
“Бухоро ҳақидаги энг яхши шеър” ҳамда “Бухоро ҳақидаги энг яхши мақола” номинациялари бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказган ёшларнинг ижодий изланишлари жонажон Ватанимизга, унинг муаззам гўшаси бўлмиш қадим ва навқирон Бухорога чексиз эҳтиром ва ифтихор туйғулари ила йўғрилганлиги билан устозлар эътирофига сазовор бўлди.

Ўзига хос маҳорат дарси йўсинида ўтган тадбир давомида ёшлар вилоятда яшаб ижод қилаётган, сара асарлари билан китобхонлар назарига тушган устоз шоир-ёзувчилардан қимматли сабоқлар ҳам олишди. Уларга ҳамнафас бўлиб, “Излаганим сенсан, она Бухоро!” деб номланган мушоира кечасида ўз ижод намуналарини устозлар эътиборига ҳавола этишди.

Танлов якунида тақдимот қилинган Бухоро шаҳридаги 35-сон умумтаълим мактаби ўқувчиларининг қадим кент ўтмиши ва бугунги кунини тараннум этувчи шеърий композицияси, Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар гулдастаси тадбирга ўзгача ҳарорат бағишлади.
Танлов якунига кўра, асарлари юқори баҳоланган ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”