"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Пахта далаларида…

Ўқилди: 236

Бугунги кунда юртимиз бўйлаб она тупроқ бағрида унган мўл ҳосилимиз бўлган пахталарни нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Бу жараёнда Сурхондарё вилояти пахтакорлари ҳам жонбозлик кўрсатмоқда. Мана шу йўлда уларга кўмакдош бўлиш, уларга маънан ва руҳан куч бахш этиш умидида бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Искандар Раҳимов (Фолкин) раҳбарлигидаги тарғибот гуруҳи Шеробод туманидаги “Тожиев Улуғбек Тоҳирович” номли фермер хўжалигида тадбир ўтказдилар.

Тадбирда шоирлар ўзлари ёзган шеърлари билан теримчиларни мамнун этдилар.

Тадбирда янграган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди. Тадбирдан сўнг шоирлар ҳам пахта хирмонларига хисса қўшиш мақсадида далага чиқишди.

Д.Жумаева,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими
адабий ходими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙМИЗ!
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
КИТОБХОНЛИК КИТОБХОНЛИК
ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ ПУБЛИЦИСТИКА КЕНГАШИ ҲИСОБОТИ