"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“Табассум Шоший айтган ҳангомалар” китоби тақдимоти

Ўқилди: 106

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 2018 йил 23 октябрь куни таниқли адиб, “Дўстлик” ордени соҳиби Ҳайдар Муҳаммад билан ижодий учрашув ҳамда унинг “Табассум Шоший айтган ҳангомалар” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда уюшма аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар ҳамда ёшлар иштирок этди.

Тадбирда ўзбек адабиёти ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган ижодкор Ҳайдар Муҳаммад яратган назмий ва насрий асарлар юксак бадиияти, халқчиллиги билан бугун ҳам севиб мутолаа қилиниши таъкидланди.

Ҳайдар Муҳаммад 1936 йил Тошкентда туғилди. Тошкент давлат педагогика институтини тугатиб (1966), иш фаолиятини Ўзбекистон телерадиокомитетида (1965–1976) муҳаррирликдан бошлади. 1976–1980 йилларда Маданият ишлари вазирлигида хизмат қилди. Кўп йиллар ҳозирги ўзбек миллий Академик драма театрида адабий эмакдош бўлди.

1975 йилда “Кўнглим менинг” номли биринчи шеърий тўплами билан нашр этилди. Шундан сўнг “Йўлларингга муштоқман” (1979), “Ипак гиламлар” (1990), “Ҳазилкаш шоҳ” каби шеърий ва драматик асарлар тўпламлари чоп этилди. Кўплаб шеърлари асосида қўшиқлар яратилди.

“Элёр ботир” (1985), “Кўнгил чинни пиёла” (1987), “Хотинлар “гап”идан чиққан ҳангома” (1990), “Сабъаи сайёр” (Навоий достони асосида), “Куёвлар конкурси” (1991), “Ҳар кимки вафо қилса…” “Ҳазилкаш шоҳ” (1994), “Жиноят устида ушлансин” (1996), “Тошкентнинг нозанин маликаси” (2006) каби драма ва комедиялари пойтахт ва вилоят театрларида муваффақиятли намойиш этилди. Бир қанча асарлари қўшни Тожикистон ва Қирғизистон театрларида ҳам саҳнага қўйилди.Ҳайдар Муҳаммад таржимасида озарбайжон драматурги Анорнинг “Занжир ёки қиёфалар”, туркман драматурги Ҳ.Мухторнинг “Неварали келин”, бошқирд драматурги Фарид Богдановнинг “Тунги меҳмон” каби асарлари ўзбек саҳнасига чиқди.

Истиқлол йилларида Ҳайдар Муҳаммаднинг “Мен сени севдим” шеърлар тўплами (2006), “Амир Темурнинг туғилиши” эртаклар, пьесалар мажмуи (2008), “Ҳикматлар ўйладим” номли тўртлик, иккиликлар, қатралар тўплами (2009), “Бахт эшиги” кичик драмалар тўплами (2009), “Мулла табассум Шоший” латифалар, ҳангомалар, ҳажвиялар китоби (2012), “Бобурнинг йигитлиги” (драматик қиссалар, 2013) каби китоблари нашр этилди.

Ҳайдар Муҳаммад 2014 йили “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”