"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ижодкорлар теримчилар ҳузурида

Ўқилди: 206

Бугун далаларда миллий бойлигимиз — пахта йиғим-терими жадаллашиб бормоқда. Шундай шиддатли пайтда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими ходимлари ва аьзолари ҳам пахтакорлар меҳнатига ўз хиссаларини қўшиш мақсадида Музробот туманидаги “Обод турмуш” махалласида жойлашган “Алимардон Холиқов” фермер хўжалигида бўлдилар.

Бу ерда ажойиб давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида ёш ижодкор, ‘’Сурхон” адабий клуби аьзоси Шаҳрибону Турсунова ҳам ўзининг дил тортар шеьрлари билан иштирок этди. Унинг шеърларидан тўлқинланган теримчилар ҳам даврада қўшиқ ва шеьрлар айтишди. Ижодкор Шаҳрибону илғор теримчиларга ўзининг яқиндагина нашрдан чиққан илк шеьрий тўпламини туҳфа этди.

 Донохол Жумаева,  

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими абадий ходими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

ОФТОБДЕК НУР СОЧАР КИТОБ ОФТОБДЕК НУР СОЧАР КИТОБ
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ЖУРНАЛИСТ АҲРОР АҲМЕДОВ 60 ЁШДА! ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ЖУРНАЛИСТ АҲРОР АҲМЕДОВ 60 ЁШДА!
ЗИЛОЛА ХЎЖАНИЁЗОВА. ШЕЪРЛАР ЗИЛОЛА ХЎЖАНИЁЗОВА. ШЕЪРЛАР
ЁШ ИЖОДКОРЛАР ОЙБЕК УЙ-МУЗЕЙИДА… ЁШ ИЖОДКОРЛАР ОЙБЕК УЙ-МУЗЕЙИДА…