"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ҳазрат Алишер Навоийнинг янги ҳайкали қад ростлади

Ўқилди: 102

Мирзачўл марвариди ҳисобланган Гулистон шаҳрининг қиёфаси кундан кун гўзаллашиб, замонавий кўринишга эга бўлмоқда.  Гулистон шаҳрининг Алишер Навоий номидаги “Билимдонлар маскани”да буюк мутафаккир шоир Алишер Навоийга янгидан ҳайкал ўрнатилди.

Бронзадан тайёрланган бу ҳайкал Ўзбекистон Бадиий академияси буюртмасига асосан таниқли ҳайкалтарош, Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми, академик Илҳом Жабборов томонидан яратилди.

– Ҳазрат Алишер Навоийнинг аввалги ҳайкали 1991 йили сирдарёлик нуронийлар, шаҳар жамоатчилиги ва кўп сонли зиёлилар ҳашар йўли билан ўрнатилган эди, – деди тадбир иштирокчиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Ҳаётхон Ортиқбоева. – Собиқ Иттифоқнинг “қонун”ларига кўра оддий бетондан яратилган ўша ҳайкални ўрнатишга рухсат олиш учун Москвага 4 марта боришга тўғри келган. Фақат мустақиллик арафасидагина, ўшанда ҳам ҳашар йўли билан ўрнатишга рухсат этилган. Энг қувонарлиси Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 13 апрелда вилоятимизга ташрифи чоғида ушбу “Билимдонлар маскани”да сирдарёлик ижодкорлар билан учрашган ва буюк мутафаккир ҳайкалини янгидан барпо этиш таклифини илгари сурган эди. Мана бугун янги ҳайкалнинг очилиш маросимида турибмиз.

Янгидан қад ростлаган Навоий бобо ҳайкали пойига вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан гулдасталар қўйилди.Ўқувчи ва талаба йигит-қизлар шоир ғазалларидан, шеърларидан ёд ўқишди.

Норинисо Қосимова,
Ўзбекситон Ёзувчилар уюшмаси вилоят
бўлими бош мутахассиси

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”