"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Хирмонга барака

Ўқилди: 104

Деҳқонларимиз етиштирган мўл ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай йиғиб-териб олиш учун барча бирдек ғайрат қилишмоқда. Оқолтин туманида мавжуд фермер хўжаликлари далаларидаги “оқ олтин”ни териб олиш иштиёқи шоир ва ёзувчилар – ижодкорларнинг ҳам кучига куч, ғайратига ғайрат бағишламоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, вилоят бўлими ходимлари ҳамда хаваскор ижодкорлар нафақат теримчи-ҳашарчиларга кўтаринки кайфият улашмоқда балки, мўл ҳосилнинг кўзни қувнатадиган даражада етилганлиги уларни ҳам теримга чорламоқда.
Терим суръати ортиб бораётган бугунги кунда ижодкорлар 50-60 килограмдан пахта ҳосилини теришда қатнашмоқдалар.

Шунингдек, энг фаол ҳамда энг кўп пахта терувчиларга китоблар жамланмалари совға қилинмоқда.

Бир сўз билан айтганда ижодкорларнинг баралла хайқириғи бўлиб янграётган “Хирмонларга барака” сўзининг садоси теримчи-ҳашарчиларнинг юракларини қувнатиб, “оқ-олтин” хирмонини юксалтиришга ўз ҳиссаларини янада кўпроқ қўшишга ундамоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”