"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ижодкорлар теримчилар даврасида

Ўқилди: 230

Бугун миллий бойлигимиз – пахтани нест-нобуд қилмай, вақтида йиғиб-териб олиш учун далаларда тиним билмаётган теримчиларнинг меҳнати Ватанимиз иқтисодий равнақи йўлида қилинаётган улкан сайъ-ҳаракатдир. Шу боис уларга «Ҳорманг!» дейишни, маънан кўмаклашишни, кўнглини кўтариб, кўтаринки кайфият улашишни ҳар бир ижодкор ўзининг бурчи, деб билиши шубҳасиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва унинг Тошкент вилояти бўлими, «Ижод» жамоат фонди, уюшма муассислигидаги «Жаҳон адабиёти», «Шарқ юлдузи», «Ёшлик» журнали, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг бир гуруҳ ходимлари Тошкент вилояти, Чиноз туманидаги «Чиноз агро инвест» фермер хўжалиги далаларида бўлди. Теримчилар билан ёнма-ён пахта териб, хирмонимиз баланд бўлиши учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

Уюшма раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, уюшманинг Тошкент вилояти бўлими бошлиғи, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир ва бошқалар юрт хирмонини юксалтиришдек мана шундай масъулияли паллада далаларда жавлон ураётган теримчиларнинг меҳнатини юқори баҳолаб, уларга куч-ғайрат тилади. Шоирлар томонидан ўқилган шеърлар меҳнаткашларга завқ-шавқ улашди.

Тадбирда энг илғор теримчиларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва «Ижод» жамоат фонди томонидан китоблар жамланмаси совға қилинди.

Тадбирда янграган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сайт бўлими: Янгиликлар

Қўшимча:

ОФТОБДЕК НУР СОЧАР КИТОБ ОФТОБДЕК НУР СОЧАР КИТОБ
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ЖУРНАЛИСТ АҲРОР АҲМЕДОВ 60 ЁШДА! ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ЖУРНАЛИСТ АҲРОР АҲМЕДОВ 60 ЁШДА!
ЗИЛОЛА ХЎЖАНИЁЗОВА. ШЕЪРЛАР ЗИЛОЛА ХЎЖАНИЁЗОВА. ШЕЪРЛАР
ЁШ ИЖОДКОРЛАР ОЙБЕК УЙ-МУЗЕЙИДА… ЁШ ИЖОДКОРЛАР ОЙБЕК УЙ-МУЗЕЙИДА…