"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Искандар Раҳмон билан ёшлар учрашуви

Ўқилди: 96

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3652-сон қарори ижроси юзасидан 25 октябрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида «Маънавият соати» дарси доирасида таниқли шоир, Қуроллий Кучлар фахрийси, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари аъзоси, Соғлиқни сақлаш аълочиси Искандар Раҳмон билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари иштирок этишди. Тадбирда Искандар Раҳмон ёшларга ижод ва ҳаётнинг ўзига хос, мураккаб ва шонли йўллари ҳақида сўзлаб берди. Ўз ижод намуналаридан ўқиб берди.

Искандар Раҳмон «Меҳрибонлар», «Дардинг билан яшайман, дунё», «Ўзбекистонлик шифокорлар уруш йилларида», «Оловли гулдаста», «Оқ либосли халоскорлар», «Шонли йўл сабоқлари», «Асилат юлдузи», «Умр зарварақлари» каби ҳужжатли қиссалари, очерклари, «Йўллардаги гуллар», «Ўзбекистон аскарларимиз», «Жоним фидо Ватанга!», «Мард меҳри — Ватан сеҳри», «Ҳарбий шифокор хазинаси», «Аждодларим — авлодларим» каби насрий ва назмий асарлари чоп этилган.

Таниқли санъаткорлар томонидан И.Раҳмон шеърларигага басталанган қўшиқлар ижро этилди. Тадбир сўнгида талабаларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан «Биринчи китобим» рукнида чоп этилган ёш ижодкорлар китобларидан тақдим этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”