"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ҳарбийлар ўртасида китобхонлик тадбири

Ўқилди: 100

Ўзбекистон Миллий Гвардияси тасарруфидаги ҳарбий қисмда «Менинг қаҳрамоним» номли китобхонлик тадбири ташкил этилди.

Тадбирда ҳарбий хизматчи нафақат жисмонан баркамол, жанговор шай ва яна албатта маънавияти юксак бўлиши керак эканлигини даврнинг ўзи тақозо этаётгани таъкидланди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ва ҳарбий қисми ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбирлар, китобхонлик кечалари, давра суҳбатлари ўтказиш орқали ҳарбийларни қалбан уйғоқликка чорлаш билан бирга миллий адабиётимизга чексиз ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини тараннум этмоқда.

«Менинг қаҳрамоним» тадбири ҳам кўтаринки баҳс-мунозара руҳида кечди. Ҳарбийларнинг ҳозиржавоблиги ижодкорларни ҳайратга солди. Фаол қатнашган Сайфиддин Умаров, Ботир Хайруллаев, Отабек Эркиновга уюшма вилоят бўлими томонидан янги нашр этилган бадиий китоблар совға қилинди.

Келгуси тадбирларда уюшма томонидан ҳарбий қисм кутубхонасига янги китоблар тақдим қилиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”