"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ҳашарчилар ҳузурида

Ўқилди: 50

Андижон туманидаги “Шамсиддин Ниёз” фермер хўжалиги пахтакорларига мададкор бўлиш мақсадида далада пахта тераётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказилди. Жабборова Иродахон, Юлдашева Мамлакатхон, Шаҳобиддинова Муҳайё, Зокирова Гулмира, Дўстматова Мухлиса сингари ҳашарчилар фаоллик намуналарини кўрсатмокда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ходимлари Азизбек Усмонов, Хуршидбек Юсупов, Восит Аҳмад ҳамда Барно Солиевалар улар билан бирга теримда катнашдилар. Олийҳиммат мададкорларга таниқли ёзувчи ва шоирларнинг китобларидан ҳадя этдилар. Ёзувчи Восит Аҳмаднинг кичик ҳажвлари, шоира Барно Солиеванинг шеърлари барчага манзур бўлди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими

***

Бир қатор жамоатчилик вакиллари, ижодкорлар Бувайда, Учкўприк ва Бешариқ туманларида бўлиб, пахта далаларида меҳнат қилаётган ҳашарчилар билан учрашув ўтказдилар.

Фермер хўжаликларида теримчиларга яратилган шароит ҳамда пахта йиғим-терими қай сурьатда давом этаётгани билан яқиндан танишдилар. Дала шийпонларида давра суҳбати ўтказилиб, илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”