"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Китоб тақдимоти

Ўқилди: 45

Куни кеча Фарғона Давлат университетида профессор Йўлдошхўжа Солижоновнинг туркий адабиётнинг етук вакили Чингиз Айтматов ижодига бағишлаб ёзилган “ Чингиз Айтматов – ҳақиқат ва адолат куйчиси” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда устоз мураббийнинг ҳамкасблари, шогирдлари, адабиётшунослик кафедраси ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди. Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими раҳбари Энахон Сиддиқова сўзга чиқиб, талабчан мунаққид, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Йўлдошхўжа Солижоновга келгуси фаолиятида муваффақият тилаб, илм аҳлини янги китоб билан қутлади. Тадбир сўнггида филология факултети адабиётшунослик кафедраси мудири Гўзалхон Муҳаммаджонова адибнинг йиллар давомида чоп этилган илмий мақолалари, рисолаларини тўплаб, сайланма ҳолида нашр этишни таклиф этди. Таклиф йиғилганлар томонидан маъқулланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”