"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Адабиётга ошно қалблар

Ўқилди: 105

Андижон туманида жойлашган 21-умумтаълим мактабида “Адабиётга ошно қалблар!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашиб мактаб ҳаёти ва шароитлари билан танишди.

Учрашув чоғида устоз шоир ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашиб, ўзининг шеърий намуналарини ўқиб бераркан, асарларининг яратилиш тарихи ҳақида гапирди. Ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, мушоиралар ҳам тадбирга кайфият улашди. Айниқса, Мунира Муҳаммаджонова, Моҳларой Иброҳимова, Дилбарой Ҳайдарова, Толибжон Мирзажоновлар шоирнинг шеърларини ифодали ўқиб, тамошабинларнинг олқишларига сазовор бўлдилар.

Тўлан Низом мушоира якунида энг фаол ўқувчиларга ҳамда мактаб кутубхонасига ўзининг китоб жамланмасини тақдим этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”