"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Мен севган китоб

Ўқилди: 52

Президентимиз ташаббуси билан ҳозирги кунда ҳарбий қисмларда ҳафтанинг жума куни маънавият куни, деб эълон қилинди. Ва шу кунлари вилоятимиз ҳудудидаги ҳарбий қисмларда шоирлар, ёзувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Бугун ҳам Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмда “Мен севган китоб” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Менгнор Олломуродов, “Маънавият гулшани” газетаси бош муҳаррири Норқувват Тўраев ва ҳарбий қисм лейтенанти Фаҳриддин Усмонхўжаев иштирок этишди. Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Менгнор Олломуродов китоб дунёсининг сермазмун ва серқирра олами ҳақида ва ундаги аҳлоқий тарбия ҳусусида гапириб ўтди. Устоз шоир сўзини якунлар экан китобни инсон қалбининг меъмори дея тарифлаб ўтди. Давра суҳбатида Норқувват Тўраев ҳам ўзи севган китоблар ва уларнинг маънавий, таълимий ва тарбиявий аҳамяти, инсон онгига қўшган ҳиссаси ҳусусида сўз айтди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтди.

Донохол Жумаева,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими адабий ходими 

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”