"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Адабиёт – мангу барҳаёт

Ўқилди: 143

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими қошида ташкил этилган “Илҳом” адабий клубида “Адабиёт мангу барҳаёт” мавзусида давра суҳбати, мушоира бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Менгнор Олломуродов ёш қаламкашларга адабиёт аталмиш мангу чинорнинг барҳаётлиги, унинг теран ва мазмунли йўллари, ундаги машаққат ва ютуқлар тўғрисида тўлқинланиб сўзладилар.

Тадбирда “Сиз нима деб ўйлайсиз?” йўсинда берилган саволга ёш ижодкорлар адабиёт ҳақидаги ниҳоятда жўшқин, пурмаъно фикрларни билдириб ўтдилар. Тадбир давом етар экан музокара мушоирага айланди. Ёш ижодкорлар ўз қалбларининг туғёнидан яралган шеърлари билан даврани қизитдилар. Давра суҳбати сермазмун ва ниҳоятда қизғин ўтди.

Донахол Жумаева,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 

Сурхондарё вилояти бўлими адабий ходими 

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ