"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Тенгдошдан тенгдошга совға

Ўқилди: 82

 Олтинкўл туманидаги транспорт касб-ҳунар коллежида “Адабиёт яшаса – миллат яшайди” лойиҳаси доирасида “Бобур издошлари” адабий тўгараги аъзоси, ёш ижодкор Моҳигул Нўъмонжонованинг “Мен кутган фасл” номли илк китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда коллежнинг ўқитувчи ва ўқувчилари, “Бобур издошлари” тўгарагининг фаол аъзолари, ёш ижодкорнинг яқинлари иштирок этишди. Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахассиси Азизбек Усманов кириш сўзи билан очиб, ёш шоирани илк китоби билан табриклади. Сўнгра сўзга чиққан шоира Барно Солиева, ёш ижодкорлар Абдураҳим Абдиев, Маҳбуба Жалолхонова, Муродил Жўраев каби “Тарғиботчи ёшлар” гуруҳи аъзолари ўзларининг шеърий намуналарини ўқиб, ёш ижодкорга самимий фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабининг иқтидорли ўқувчилари томонидан ўқилган шеърлар эса кечага янада кўтаринкилик бахш этди.

Онаси Наргизахон Нўъмонжонова, устозлари Гўзалой Насриддинова, Бахриддин Султонов, Камолиддин Ҳамидов миннатдорчилик изҳор этиб, ёш ижодкорнинг келажакда халқнинг севимли шоираси бўлишига ишонч билдиришди.

Ўз навбатида Моҳигул Нўъмонжоновага ҳамда тадбирнинг фаол ёшларига уюшма номидан совғалар берилди. Коллежнинг “Мен севиб ўқиган китоб” акцияси ғолиблари ҳам таниқли ижодкорлар ва ёшларнинг китоблари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”