"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Китоб тақдимоти

Ўқилди: 49

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими билан ҳамкорликда Низомий номидаги Тошкент давлат университети Термиз филиалида таниқли шоир Бобо Рустамнинг “Тараннум” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Менгнор Олломуродов, уюшма аъзоси Болта Ёриев, университет филиали директори Абдуқаюм Боймиров, ижодкор Бекназар Имомов, маҳалла жамғармасидан Орзуқул Соатов ва бошқалар шоир Бобо Рустам ҳаёти ва унинг “Тараннум»китоби ҳақида фикр билдирди. Айниқса, шоир Болта Ёриевнинг мулоҳазалари китобхонларнинг диққатини тортди.

– Бобо Рустам – шеърлари қўшиқлар қилиб куйланган шоир қийин шароитда ҳам эл тилига тушган санъаткорлар қалбини торта олган ғазаллар битди, – деди Болта Ёриев тақдимотда.

“Тараннум” китобига киритилган ғазаллардан, шеърлардан ўқилди. Тадбир барчада катта таассурот қолдирди.

Донохол Жумаева,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Сурхондарё вилояти бўлими адабий ходими 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”