"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Таниқли адиб ва давлат арбоби Шароф Рашидов хотирланди

Ўқилди: 157

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими ҳамда вилоят ахборот ресурс маркази ҳамкорлигида таниқли адиб, атоқли ёзувчи, шоир Шароф Рашидовнинг таваллуд кунига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Нусрат Раҳмат, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аьзолари Ҳамида Каримова, Зуҳра Бегим, шоирлар Намоз Ҳамро, Эьтибор Маҳмудова иштирок этдилар. Уюшма вилоят бўлимининг бош мутахассиси Зуҳра Бегим Шароф Рашидов ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида маьруза қилди. Уюшма аьзолари Нусрат Раҳмат ва Ҳамида Каримова Шароф Рашидов билан учрашувлари тўғрисидаги хотираларини сўзлаб бердилар. Ёш ижодкорлар шоир шеърларидан намуналар ўқишди. «Садоқат» тўгарагининг аъзолари ҳам шоир хотирасига бағишлаб ёзган шеърлари билан фаол бўлишди. Улар шоир ва ёзувчилар томонидан қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Даврада қизғин мушоира тус олди.

Тадбир сўнгида Шароф Рашидов хотирасига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ