"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Тўгаракда яна бир байрам

Ўқилди: 49

Машҳур шоир Гёте айтганидек, “Умид билан суқилган таёқ, бир кун берур меваю япроқ”. Дарвоқе, яхши ният билан қўлга қалам тутган бугунги қаламкашларнинг интилиш ва иштиёқларини кузатиб кўнгилдаги ажиб орзулари амалга ошишига ишонч билдирасиз.

Боёвут тумани “Баркамол авлод” болалар маркази қошидаги “Ёш журналист ва нотиқ” тўгарагига раҳбарлик қилиб келаётган шоира Сайёра Эрназарова ёш қаламкашларнинг яқин маслаҳатгўйи. У илк қораламаларни эринмай таҳрир қилади, болажонларга шеър техникасини, ижод машаққатини уқтиради.

Тўгаракка жалб этилган ўттиздан ортиқ ёш ижодкорлар ўзлари битган янги шеърларни мана шу кичик даврада ўқийди, бир-бировларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишади.

Куни кеча тўгарак фаоллари даврасида тумандаги 19-умумтаълим мактаби ўқувчиси, мана шу тўгаракнинг фаол иштирокчиларидан Одина Аъзамқулованинг “Баҳор қўшиғи” номли илк китобчасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда тенгдошлари, ёш ижодкорнинг устоз муаллимлари Одинанинг шеърлари, унда кўтарилган тоза фикрлар, муаллифнинг хато ва камчиликлари, ютуқлари ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиришди. Вилоятда яшаб ижод қилаётган устоз ижодкорлардан Б.Холбекова, А.Тоғаев Одина қатори ижодга меҳр қўйган қаламкашларга ўзларининг эзгу тилакларини билдиришди.

Тўгаракдаги бу кичкинагина ижодий байрам қаламкашларнинг шеъриятга меҳрини янада ошириши шубҳасиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”