"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Улуғ адибга эҳтиром

Ўқилди: 65

Жаҳон адабиёти хазинасига улкан ҳисса қўшган қирғиз халқининг атоқли ёзувчиси Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан юртимизда адабий анжуамнлар бўлиб ўтмоқда. Чингиз Айтматов асарлари қаҳрамонлари биз учун қадрли, яқин бўлиб кетган, улуғ ёзувчи ўзбек халқининг ҳам яқин дўсти эди. “Юзма-юз”, “Бўтакўз”, “Жамила”, “Биринчи муаллим”, “Сарвқомат дилбарим”, “Сомон йўли”, “Оқ кема”, “Соҳил бўйлаб чопаётган олапар”, “Қиёмат”, “Асрни қаритган кун” каби беракрор қисса ва романлари ўзбек китобхонлари томонидан зўр қизиқиш билан ўқилади.

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида жойлашган Муҳаммад Юсуф номидаги 25-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими ташкил этган адабий анжуманда тумандаги бир қатор мактаблар ўқувчилари ва ўқитувчилари, ижодкор ёшлар, устоз адиблар иштирок этдилар. Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршида Ваҳобжон қизи анжуманни кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Қўшни Қирғизистоннинг Ўш вилоятидан ташриф буюрган Қирғизистон Миллий Ёзувчилар союзи матбуот котиби, таниқли шоир Охун Жўра, шоира Гулбаҳор Сулаймонова сўзга чиқиб, Чингиз Айтматовнинг ҳаёти ва ижодига тўхталдилар ва улуғ адибга аталган шеърларини ўқиб бердилар. Шундан кейин ўқувчиларнинг театрлаштирилган бадиий дастурлари намойиш этилди. Тумандаги қирғиз тилида таҳсил берувчи 34-мактабнинг қирғиз тили ва адабиёти ўқитувчиси Мадина Қосимова, иқтидорли ўқувчилар Гулжигит Исомиддинов, Зиёдабону Абдуаҳадова, Жавоҳир Авазбеков, Абдулҳай Исомиддинов, Нигина Солиева, Фотима ва Зуҳра Мамасаидовалар ёзувчи асари асосида саҳна кўриниши намойиш этдилар.

Шунингдек, тумандаги 25-, 35- ҳамда 42-умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда ёзувчи Абдураҳим Бозорбоев раҳбарлигидаги “Ёш ижодкорлар” тўгараги аъзоларининг чиқишлари ва мушоиралари ҳам тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Кеча якунида Қирғизистон Миллий Ёзувчилар союзи Ўш бўлимига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган сара китоблар мажмуаси ва “Шарқ юлдузи” журналининг янги сонларидан совға қилинди. Тадбирнинг фаол ўқувчилари ва мактаб кутубхонасига ҳам китоблар тақдим этилди.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”