"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Банк ходимлари билан учрашув

Ўқилди: 42

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси йўналишида Андижон вилоятидаги ишлаб-чиқариш корхоналари ва ташкилотларда ёзувчилар билан учрашувлар, адабий кечалар ўтказилмоқда.

Республика “Қишлоққурилишбанк” Андижон минтақавий филиалида Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ёзувчи, публицист Ҳабиб Сиддиқ ва ҳажвчи адиб Восит Аҳмад билан учрашув бўлиб ўтди. Кўп сонли банк ходимлари иштирокида ўтказилган учрашувни банк бошқарув раиси ўринбосари Фарруҳбек Абдурасулов кириш сўзи билан очди.

Тадбирда китобхонлик маданиятини ошириш юзасидан юртимизда олиб борилаётган ишлар, юртдошларимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар тўғрисида сўз борди. Учрашув меҳмонлари Ҳабиб Сиддиқ ва Восит Аҳмад ўқиган кичик ҳажмдаги ҳажвиялар, қатралар барчага хуш кайфият бағишлади.

Савол-жавоб тарзида давом этган ушбу тадбирда китобхон банк ходимларига бадиий китоблар совға қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”