"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Китобсевар ёшлар билан учрашув

Ўқилди: 63

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими томонидан 12-умумтаълим мактабида “Китоб ва инсон” мавзусида китобсевар ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Менгнор Олломуродов, уюшма вилоят бўлими адабий ходими, ижодкор Донохол Жумаева, фаол ижодкор Маъмура Эргашева ва бошқалар иштирок этишди.

Тадбирда китоб ва китоб мутолаасининг инсон ҳаётидаги ўрни, адабиётнинг инсон маънавиятини юксалтиришдаги аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Учрашувда ёш ижодкорлар иштирокида мушоира ташкил этилди. Ўқувчиларга китоблар совға қилинди. Мазкур учрашув барчада катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими

Сайт бўлими: Янгиликлар, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди
Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида
Буюк адибга эҳтиром рамзи Буюк адибга эҳтиром рамзи
Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб