"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Халқ шоири ўзи ўқиган мактабда ўқувчилар билан учрашди

Ўқилди: 87

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид Сариосиё туманидаги 45-умумтаълим мактабида ўқувчилар билан адабий учрашув ўтказди.

Ўқитувчилар, ўқувчи-ёшлар, адабиёт мухлислари иштирок этган тадбирда бугунги адабий жараён, мамлакатимизда адабиётга қаратилаётган улкан эътибор, уюшма фаолиятини янада такомиллаштириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижодкор масъулияти хусусида сўз юритилди. Адабиётнинг инсон ҳаётидаги, унинг маънавий юксалишидаги аҳамияти, Ватанга, ота-онага, яқинларга, ҳаётга муҳаббатни ўрганишдаги ўрни беқиёс эканлиги таъкидланди.

Тадбирда Ўзбекистон халқ шоири иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Янги шеърларидан намуналар ўқиди. Шунингдек, ўқувчилар ҳам шоир шеърларини ёддан ўқиди.

Умумтаълим мактаби кутубхонасига ва бир гуруҳ ёшларга турли китоблар совға қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Янгиликлар

Қўшимча:

Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди Буюк адибнинг 90 йиллиги муносиб нишонланди
Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида Жаҳон адиблари Чингиз Айтматов ҳақида
Буюк адибга эҳтиром рамзи Буюк адибга эҳтиром рамзи
Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб Шоир Ҳамид Олимжонни хотирлаб