"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ҳарбийлар билан учрашув

Ўқилди: 151

Денов туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид билан ижодий учрашув ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Менгнор Олломуродов, ҳарбий қисм командири Мурод Тешабоев, »Сурхондарё ёшлари» газетаси бош муҳаррири Исроил Шомиров ва бошқалар бугунги адабий жараён, мамлакатимизда адабиётга, китоб мутолаасига қаратилаётган улкан эътибор хусусида сўз юритди.

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ҳарбийлар билан адабиёт, шеърият хусусида, унинг ёшларни ватанпарварлик, юртга садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги аҳамияти хусусида суҳбатлашди.

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Оддий аскар Бекзод Айтмуратов она Ватан, мустақиллик, дўстлик, муҳаббат ҳақида шеърлар ўқиди.

Ҳарбий қисм кутубхонасига бир нечта номдаги китоблар совға қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Янгиликлар

Қўшимча:

МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ МАКТАБДА ҒАЗАЛХОНЛИК КЕЧАСИ
ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ ИККИ УЛУҒ ИЖОДКОРГА ЭҲТИРОМ
УШАЛГАН ОРЗУ УШАЛГАН ОРЗУ
«ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК «ДОВОН ЖИЛҒАЛАРИ»ДА НАВОИЙХОНЛИК ВА БОБУРХОНЛИК